Организационная структура
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

Struktura ruscha 

 

Бошқарма бошлиғи

-Вилоятда давлат мулкини самарали бошқариш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Республика Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси, қўмита ва вилоят хокимининг қарорларининг ижросини ташкил этади. Давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш чора-тадбирларини амалий юзага чиқариш шунингдек, тадбиркорликни бозор муносабатларининг шаклланиш мақсадида ташкил этилган бозор инфратузилма ташкилотларига ва бошқармага раҳбарлик қилади, фаолиятини мувофиқлаштиради.

Телифон рақами:(79) 220-62-00

Бошқарма бошлиғи ўринбосари
-Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат Қўмитасининг давлат мулкини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, бу соҳанинг худудий дастурларини ишлаб чиқариш, уларни агентликга келишув учун киритиш, белгиланган тартибда тасдиқлатиб, амалга оширади. Ваколат доирасидаги соҳаларга оид масалалар бўйича вилоят корхона ва ташкилотлари билан биргаликда иш олиб боради. Хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, фуқароларни мулкий хуқуқларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишни қонунийлигини, бу борадаги давлат дастурларини бажарилишига шахсан масъул.  Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимларини демонополизациялашни ташкил килади.
Телифон рақами:(79) 220-62-02

Инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторинги бўлими
-инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг бажарилиши мониторингини олиб боради;
Телефон рақами:(0436) 22-4-29-41 бўлим бошлиғи: 22-4-73 -29

Давлат активларини хусусий мулкка бериш бўлими

-хусусийлаштириш объектларини сотишдан олдин тайёрлашни амалга оширади

-хусусийлаштириш объектларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминлайди

-янги мулкдорга хусусийлаштирилган объектга мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер (сертификат) беради,
Телефон рақами:(79) 220-62-05

Давлат активларини бошқариш бўлими

- давлат корхоналари ва муассасаларини хусусийлаштириш жараёнида ташкил этиладиган хўжалик жамиятларининг Ўзбекистон Республикаси номидан муассиси бўлади;

-қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси номидан давлат акциялар пакети (улуши) бўйича хўжалик жамиятларининг акциядори (иштирокчиси) ҳуқуқларини амалга оширади, шунингдек ушбу ҳуқуқларни ишончли бошқарувчиларга ва бошқа шахсларга беради;
-устав фондида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларининг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади, жамиятнинг бизнес-режаси параметрлари мунтазам равишда бажарилмаган тақдирда эса — жамиятнинг ижро этувчи органи таркибини ўзгартириш ташаббуси билан чиқади
Телефон рақами:(79) 220-62-04

Давлат корхоналари ва улушларини ҳисобини юритиш шўъбаси

- давлат корхоналари ва улушлари ҳисобини юритади агентликга ҳисобот беради
Телефон рақами:(79) 220-62-21

Молия, ҳисоб ва ҳисобот шўъбаси

-давлат объектларини хусусийлаштиришдан ва бошқа манбалардан тушган пул маблағларини хисобга олади ва белгиланган тартибда тақсимлайди ва агентликга ҳисобот беради
Телефон рақами:(79) 220-62-08 

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўлими

- устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий ҳолатини, шу жумладан тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлайдиган ва иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш мақсадида маълумотлар базасини юритиш йўли билан мониторинг ва таҳлил қилади, шунингдек манфаатдор давлат органлари билан биргаликда уларни молиявий соғломлаштириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Телефон рақами:(79) 220-62-22

Банкротлик масалалари бўлими

-устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарда банкротлик таомилларининг бориши устидан назоратни ташкил этади, шунингдек судгача санация, суд санацияси ва ташқи бошқарув режаларини келишади;

-тижорат банкларига берилган (реализация қилинган) банкрот корхоналар бўйича ишлаб чиқариш фаолиятини тиклаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

-иқтисодий ночор корхоналарда банкротлик ёки судгача санация таомилларини амалга оширишда кредиторларнинг манфаатлари ва акциядорлар (қатнашчилар)нинг мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;

-давлат томонидан қўллаб-қувватланган корхоналарнинг судгача санациясини узайтириш ва муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

-ташқи бошқарувчиларнинг, шунингдек давлат томонидан қўллаб-қувватланган ёхуд мулкида давлат улуши бўлган санация қилинаётган корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
Телефон рақами:(79) 220-62-22

Бухгалтерия

-Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига бюджет маблағлар бўйича белгиланган муддатларда бухгалтерия ҳисоботи ва балансини тайёрлайди. бухгалтерия ҳисобига кўра бошқарманинг молиявий-хўжалик фаолиятини таҳлил қилади. Ҳисоб рақамлар бўйича банк ҳужжатларини тайёрлайди. Агентликҳамда бошқарма бошлиғи томонидан тасдиқланган буйруқлар ва штат жадвалига асосан ойлик ишҳаққи маблағларининг ўз вақтида берилишини таъминлайдиДебитор ва кредиторлар юзасидан ва бошқа бухгалтерия счётлари бўйича ҳисобини юритади.
Телефон ра
қами:(79) 220-62-03

Юридик бўлими
-Бош
қарма ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади. Бошқарма ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар, уларнинг ходимлар фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашади. Бошқарманинг шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларини юритишда қатнашади. Судларда ва бошқа идораларда бошқарманинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилади. бошқарма раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, фармойишлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади.
Телефон рақами:(79) 220-61-97


Кадрлар ва махсус ишлар бош инспектори
-Бошқарув аппаратини юқори малакали, йўналиши бўйича ихтисослиги ва савияси талаб қилинадиган мутахассислар билан шакллантиради.  Бошқарма бўлимлари ва бошқарма тизимидаги ташкилотлар иштирокида ходимларни лавозимга тайинлаш, ишдан ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш ва Ходимларнинг ишбилармонлик хусусияти, касбий ҳунари ва билим савиясини ўрганади, уларнинг давлат интизомига риоя қилишни ва ўз хизмат вазифаларини аниқ бажаришда чора-тадбирлар ишлаб чиқади  ва амалга оширади.  Меҳнат қонунларига оид қўмитанинг буйруқ ва йўриқномалари, хукуматнинг меъерий хужжатлари асосида бошқарма бўлимлари ва бошқарма тизимидаги ташкилотлар ишини олиб боришини назорат қилиб боради.
Телефон рақами:(79) 220-62-06

Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис
-Республикаси Президент фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, вилоят хокимининг қарор ва фармойишлари, Давлат активларини бошқариш агентлигиҳайъатининг қарор ва баённомалари билан бошқарма бўлим бошлиқларини таништиради, тегишли бандларининг ижроси таъминланишини назоратга олади ва йиғма маълумот тайёрлайди. Республика Давлат активларини бошқариш агентлиги ва вилоят хокимлиги назорат бўлимлари билан узвий боғлиқликда иш олиб бориб, бажариладиган топшириқларнинг вақтида назоратдан чиқарилишини таъминлайди.  Бошқарма иш юритишини олиб боради. Бошқарма бўйича буйруқлар лойиҳасини тайёрлайди, иш юритиш ва хужжатлар, ариза ва шикоятлар билан ишлашни таъминлайди.

Телефон рақами:(79) 220-62-20

Хизмат кўрсатувчи ходимлар
-Бошқарма биноси электр энергияси , хоналарнинг тозалиги ва жихозларнинг созлиги, автомабиллар соҳасидаги хизматларни ўз ичига олади.

Телефон рақами:(79) 220-62-01

 

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet