Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

       

Rieltorlik 10.03.2020       Давлат активларини бошқариш агентлигининг Баҳолаш фаолиятини лицензиялаш ва риэлторларни сертификатлаш бошқармаси ташаббуси билан “Ҳудудларда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш жараёнини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, Давлат активларини бошқариш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларига риэлторлик фаолиятни лицензиялаш ваколатлари берилган эди.

      Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида, риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан бириктирилган масъул ходимлар учун ташкил этилган семинарда риэлторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби ва лицензия бериш, комиссия ишини ташкил этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича зарур тушунтиришлар берилди.

      Шунингдек, риэлторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари талаблари асосида ишларни ташкил этиш юзасидан тегишли маълумотлар берилди.

Ўқув семинар натижаларига кўра, ҳудудий бошқармалар томонидан бириктирилган барча масъул ходимлар риэлторлик фаолиятига оид қонунчилик талаблари бўйича етарли билимга эга бўлдилар.

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet