Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

baholovchilar seminar      “Баҳолаш фаолиятини ривожлантириш истиқболлари ва натижалари” мавзусида республика семинари ўтказилди. Унда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, масъуллар ва баҳоловчи ташкилотлар раҳбарлари, малакали баҳоловчилар, нодавлат таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.

Мақсад мамлакатимизда баҳолаш фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилиш, эксперт ва таҳлилчиларнинг фикрлари билан ўртоқлашиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда шу орқали тизимда янги муваффаққиятларга эришишдир.

Семинар кун тартибидан баҳоловчи ташкилотлар учун замонавий сифат стандартлари тизими “ISO 9001”ни жорий этиш, баҳоловчиларни “RICS” халқаро профессионал баҳолаш жамоат ташкилотига аъзо бўлиши талаблари, халқаро баҳолаш стандартлари билан уйғунлашган “Баҳолашнинг ягона миллий стандартлари”ни амалиётга тадбиқ этиш ҳамда Республикада баҳолаш фаолиятини такомиллаштириш ва бу жараёнда юзага келаётган муаммоларни таҳлил қилиш каби мавзулар ўрин олди.

   Қайд этилганидек, республикада 224 баҳоловчи ташкилот ва 1040 нафар баҳоловчи фаолият кўрсатади. Аммо баҳоловчиларнинг малакаси ва профессионаллик даражаси иқтисодий ислоҳотларнинг замонавий талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Тан олинган халқаро сертификатларга эга баҳоловчилар сони эса 3 нафарни ташкил этади. Баҳолаш бўйича ички бозорда фақатгина 1 та компания замонавий сифат тизимининг стандартларини жорий қилган.

   Бугунги кунда Давлат активларини бошқариш агентлиги маҳаллий баҳоловчиларни ихтисослаштирилган RICS (Буюк Британия Қироллик баҳолаш институти), IVSC (Халқаро баҳолаш стандартлари кенгаши), TEGoVA (Европа баҳоловчилар уюшмалар гуруҳи) ихтисослаштирилган дастурларида ўқитишга кўмаклашиш масалаларида фаол иш олиб бормоқда.

Инвесторларнинг талабларидан бири Ўзбекистонда баҳолаш ишларини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишдир. Шу боис, мамлакатимизда халқаро баҳолаш стандартларига уйғунлашган “Баҳолашнинг ягона миллий стандартлари” ишлаб чиқилди. Бу эса, маҳаллий баҳоловчилар томонидан амалга оширилган баҳолаш ҳисоботларини (хизматларни) хорижий инвесторлар томонидан ишончли қабул қилинишига имкон беради. Шунингдек, хорижий инвесторларни хусусийлаштириш жараёнларига кўпроқ жалб этишга хизмат қилади.

Манбаа: davaktiv.uz

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet