Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

Investorlar huquqlarini h q

     Давлат активларини бошқариш агентлигида Инвестицияларни кафолатлаш бўйича кўптармоқли агентлик (MIGA) андеррайтери Нуреддин Эннабулси ҳамда андеррайтер Олег Сафронов билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда агентлик фаолияти, амалдаги хусусийлаштириш дастурлари доирасида давлат корхоналарига инвесторларни жалб этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар тўғрисида маълумот берилди.

   Ўз навбатида, MIGA вакиллари ҳам ташкилотнинг мақсади, асосий фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиздаги ислоҳотлар, айниқса хусусийлаштириш дастурлари хорижий инвесторларда катта қизиқиш уйғотаётгани таъкидланди.

       Маълумот учун MIGA – Жаҳон банки гуруҳига кирувчи 5 та халқаро ташкилотдан бири бўлиб, 1988 йилда ташкил этилган. Асосий мақсади - инвестиция кафолатларини тақдим этиш, сармояларни сиёсий хавфлардан суғурталаш, аъзо давлатлар, айниқса ривожланаётган мамлакатларда инвестициялар оқимини самарали мақсадларга йўналтириш ва рағбатлантиришдан иборат.

     Учрашув якунида MIGA вакиллари Ўзбекистон иқтисодиётига кўпроқ инвесторларни жалб этиш борасида амалий кўмаклашишга тайёр эканини билдирилди. Томонлар самарали ҳамкорликни давом эттириш зарурлигини таъкидлашди.

 

Манбаа:http://davaktiv.uz/uz/yangiliklar/asset-news/4795-agentlik-investorlar-u-u-larining-kafolati-b-jicha-amkorlikni-kuchajtirmo-da

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet