Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

aksiya buyicha       Марказий Осиёда йирик иқтисодий салоҳиятга ва ўзининг муносиб ўрнига эга “Кварц” акциядорлик жамияти устав капиталидаги 5 фоиз, яъни 4,8 млн. дона давлат акцияси SPO йўли билан сотиш учун фонд биржасида жойлаштирилган.

Ушбу жараённи муваффақиятли амалга ошириш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг оммага етказиш мақсадида республикамиз ҳудудларида турли учрашув-тақдимотлар ўтказилмоқда.

    Пойтахтимизда “Freedom Finance” хорижий компанияси томонидан ташкиллаштирилган тадбир шу масалага бағишланди.

     Корхона акцияларини  иккиламчи оммавий таклиф этиш (SPO) орқали сотишда расмий андеррайтерлардан бири сифатида қатнашаётган мазкур компания  ижрочи директори Евгений Можейко “Кварц” акциядорлик жамиятининг акциясига эга бўлишнинг афзаллик жиҳатларига тўхталиб ўтди.

   – Ҳар қандай акцияни сотиб олишдан олдин, уни савдога чиқарган корхона қандай фаолият кўрсатяпти, барқарор ишлаяптими, маҳсулотларининг харидорлиги қандай ҳолатда, рақобатбардошми, деган саволларга жавоб берувчи маълумотга эга бўлиш лозим. Шу боис,  тарғибот тадбирларида айни  шу саволлар доирасидаги маълумотларга эътибор қаратилмоқда, – дейди  Евгений Можейко. – Ҳозиргача Самарқанд, Фарғона, Андижон, Нукус, Урганч шаҳарларида аҳоли, инвесторлар, энди иш бошлаётган тадбиркорлар, талабалар иштирокида ўтказилган  тарғибот тадбирлари муваффақиятли кечди. Фаол қатнашчиларнинг  акцияни қандай сотиб олиш, ундан қандай  қилиб даромад кўриш мумкинлиги, корхона қандай  ривожланиш тенденциясига эгалиги, фонд бозорига инвестиция киритишдаги рисклар нималардан иборатлиги  ва  бошқа кўплаб саволларига атрофлича жавоблар ҳамда батафсил тушунтиришлар берилди.

    “Кварц” АЖ листланган ойна, шиша банка, бутилка, автомобиль саноати учун ойна  ва ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади.  Респуб­лика миқёсида қурилиш ойнасига бўлган  эҳтиёжнинг  60 фоизи, шиша банка бўйича талабнинг 95 фоизи ва шиша бутилкага талабнинг 50 фоизини қоплайди.

      2020 йилда янги линияни ишга тушириш эвазига листланган ойна тайёрлаш ҳажмини 3 баравар ошириш ва бундай маҳсулот импортини камайтириш режалаштирилган. Таҳлилчилар фикрича, корхона акцияларининг нархи келгусида 43 фоизгача кўтарилиши мумкин. Жамиятда дивидендни доимий равишда тўлаш йўлга қўйилган. Маҳсулот сифатини мунтазам яхшилаб бориш, хомашё харажатларини оптималлаштириш ва ишлаб чиқариш кўламини ошириш корхона даромадини кўпайтириш омили бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур жамият акцияларини  бирламчи таклиф асосида сотиш жараёнида унинг акциядорлари сони анчага кўпайди ва энг муҳими, улар катта  даромадга эга бўлишди. Фонд бозорида ҳар хил инвестор бўлиши мумкин, уларнинг айримлари сотиб олинган акцияни узоқ муддат сақлаган ҳолда дивиденд олиши, баъзилари мазкур акцияларнинг нархи 10-15 фоиз ошган пайтда уни сотиб фойда кўриши мумкин. Бу табиий ҳол, чунки акцияларни биржа орқали сотиш ва сотиб олишнинг осон кечиши  фонд бозорининг ликвидлилигини оширишга олиб келади.

    Хўш, “Кварц” акциясини қандай қилиб сотиб олиш мумкин? Бунинг учун “Freedom Finance” компаниясида брокерлик ҳисоб рақамини очиш, кейин унга сотиб олинаётган акциянинг ҳажмига қараб  пул маблағи қўйиш, акцияни сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатни расмийлаштириш талаб этилади. Эътирофлиси, акция сотиб олган мижозларга Тошкент шаҳрида квартира ютиб олиш имконияти берилмоқда.

Евгений Можейконинг маълум қилишича, 10 октябрдан то ҳозиргача компанияда 250 тадан зиёд янги ҳисоб рақам очилган. Бу кўрсаткич ҳали ортиши шубҳасиз, чунки тарғибот тадбирлари 12 декабргача давом этади. Айниқса, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳар ҳафтада бир маротаба шундай учрашувларни ўтказиш мўлжалланган.

Манбаа: http://davaktiv.uz/uz/yangiliklar/asset-news/4732-aktsiya-sotib-olib-ujli-b-ling

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet