Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

baholash rasm

Давлат активларини бошқариш агентлигида бузилишга тушган иморатларни баҳолаш билан боғлиқ масалалар бўйича баҳоловчи жамоат ташкилотлари ҳамда ҳудудларда фаолият юритувчи соҳа мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Республикада аҳоли пунктларини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш бўйича кенг миқёсда ишлар олиб борилаётганлиги ва бу жараёнда турли иморатлар, шу жумладан турар ва нотурар жойлар, дала ҳовлилари, кўп қаватли уйлардаги хонадонлар, ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар, экинлар, қишлоқ хўжалиги объектлари бузилиш ҳудудига тушганлиги маълум қилинди.

Бузилаётган иморатларни баҳолаш жиддий аҳамиятга эга. Чунки баҳолаш асосида мулкдорларга етказилган зарар миқдори аниқланади. Маълумот ўрнида, бугунги кунда баҳолаш ишларини амалга оширишда Республикамиз бўйича 220 та баҳоловчи ташкилот ва 1000 дан ортиқ малакали баҳоловчи иштирок этмоқда.

Йиғилишда бузилишга тушган иморатларни баҳолаш натижаларини аниқлаш ва давлат томонидан компенсация тўловларининг берилишида айрим ҳолатларда кўчмас мулк эгалари, мулкдорлар томонидан норозилик ҳолатлари бўлаётгани айтиб ўтилди. Агентлик мутасаддилари юзага келган вазият ва муаммоларни таҳлил қилган ҳолда, Баҳоловчи ташкилотлар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти билан ҳамкорликда баҳолаш тартиб-таомилларида натижаларнинг нотўғри бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ва оқибатда, манфаатдор тарафлар ўртасида низоларни келтириб чиқараётган қатор камчиликлар муҳокамалар қилинди.

Йиғилиш давомида айнан, бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш тартиби муҳокама предмети бўлди. Бузилаётган иморатларни баҳолаш жараёнида юзага келадиган низоли масалаларни судгача ҳал этиш тартибида кўриб чиқиш механизми ва уни амалиётган жорий этиш йўллари муҳокама қилинди. Ўз навбатида, Президентнинг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сонли қарорида жамоат эксперт кенгашини тузиш тавсия этилиб, унинг вазифалари белгилаб берилган. Иштирокчилар шундай ягона фикрга келдиларки, жамоат эксперт кенгаши низоли масалаларни судгача ҳал этиш тартибида кўриб чиқишда фаол иштирок этиши лозим.

Йиғилиш якунлари бўйича бузилиши лозим бўлган иморатларни баҳолаш жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ўртага ташланиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet