Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

Emir travel service

Давлат мулки объектларига кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари томонидан инвестиция киритилиши натижасида ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилиб янги иш ўринлари яратилмоқда

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида,муҳтарам Президентимиз томонидан 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.

Белгиланган устивор вазифалар қаторида иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш белгиланган.

Бугунги кунда инвестицияларни фаол жалб қилиш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш мақсадида бўш турган, фойдаланилмаётган ва қурилиши тугалланмаган давлат мулки объектларини кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларига берилиши орқали қатор ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш орқали янги иш ўринлари яратилмоқда.

Аниқ мисолларга эътибор қаратадиган бўлсак, Навоий вилояти ҳудудида инвестиция киритиш шарти билан бўш турган фойдаланилмаётган давлат объектлари негизида ўз инвестицион лойихасини амалга ошираётган бир қатор салоҳиятли тадбиркорлар фаолият олиб бормоқдалар, хусусан:

- “UCHQUDUQ SHIRMOY KULCHA” маъсулияти чекланган жамияти томонидан Навоий кон-металлургия комбинати, Учқудуқ туманида жойлашган Шимолий кон бошқармаси “Север” Овқатланиш комбинатининг нон заводи бино ва иншоотларига жами 244,0 млн.сўм инвестициялар киритилиши натижасида “Нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш” фаолияти йўлга қўйилиб 20 нафар;

07.08.2019 207.08.2019 3

 

- “ISHONCH FERUZ” хусусий корхонаси томонидан Учқудуқ туманида жойлашган Навоий кон-металлургия комбинати, Зарафшон қурилиш бошқармасига қарашли Спорт зал биносига жами 418,0 млн.сўм инвестициялар киритилиши натижасида“Мебел ва акфа эшик ромлари ишлаб чиқариш” фаолияти йўлга қўйилиб 10 нафар;

07.08.2019 907.08.2019 5

 

- “EMIR-TRAVEL-SERVIS” маъсулияти чекланган жамияти томонидан Навоий кон-металлургия комбинати, Марказий кон бошқармасига қарашли қурилиши тугалланмаган ёрдамчи хизмат кўрсатиш блоги биносига 870,8 млн.сум инвестициялар киритилиши натижасида “Автомобилларга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш” фаолияти йўлга қўйилиб 20 нафар янги иш ўрни яратилишига эришилди.

07.08.2019 607.08.2019 7

 

Мазкур киритилган инвестициялар асосан корхона ва объектларни таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, зарур асбоб ускуна ва технологиялар сотиб олишга йўналтирилган.

Айни пайтда вилоятда 50 дан ортиқ бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига “Нол” қийматда, тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳамда “E-IJRO AUKSION” электрон онлайн савдо майдончасида савдоларга чиқарилиб сотилиши орқали 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида имзоланган олди-сотди шартномаларига кўра жами 235,3 млрд.сўм инвестиция киритилиши орқали 162 нафар янги иш ўринлари яратилиб инвестиция киритиш ишлари жадал суратларда давом эттирилмоқда.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, яратилган шарт-шароитлардан оқилона ва қонуний ёндашган хар бир тадбиркор учун барча имкониятлар мавжуд.

 

 

Навоий вилоят Давлат активларини бошқариш

 

бошқармаси бўлим бошлиғи                                                         Х.Турсунов

 

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet