Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

rasm yangilanishШиддат билан ривожланиб бораётган бугунги даврда мамлакатимиз тараққиёт йўлининг чуқур таҳлили, бугун жаҳон бозори конъюнктурасининг кескин ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани давлатимизни янада барқарор, жадал суръатларда ривожлантириш учун мутлақо янгича ёндашув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни тақозо этмоқда.

Бугун жумладан, давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, илғор хорижий тажриба асосида замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий этиш, давлат активларини хусусийлаштириш, ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш, банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш, баҳолаш фаолиятини тартибга солишни талаб этади. Хўш, ушбу вазифаларни ким бажариши керак?

Албатта, юқоридаги вазифалар Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасидаги вазифалардир. Агентликнинг ўзи Президентимизнинг 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармонига асосан ташкил этилган.

Шунингдек, агентликнинг вазифаларидан бири ҳисобланган хусусийлаштириш жараёни қандай тамойилларга асосан тартибга солинади, деган савол ҳам юзага қалқиб чиқади. Бугун бу борадаги ишларни амалга ошириш учун агентлик ходимларининг асосий эътибори хусусийлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда очиқлик, шафофлик, давлат ва жамоатчилик назорати, фуқаролар иштирокининг тенг ҳуқуқлилиги, уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва «Рақобат тўғрисида»ги қонун талабларига риоя этишга қаратилган.

Шу ўринда хусусийлаштириш усуллари қандай бўлади, деган масалага ҳам ойдинлик киритсак. Улар акциялар бўйича очиқ биржа савдолари ва биржадан ташқари савдолар (uzse.uz), қолган барча давлат активлари бўйича эса электрон онлайн аукцион савдолари (e-auksion.uz), шунингдек давлат объектларини инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда «ноль» харид қийматида сотиш, давлат-хусусий шериклик асосида сотиш (акцияларни ишончли бошқарувга бериш)дир.

Хуллас, хусусийлаштириш тизимида қатор ўзгаришлар содир бўлиб, янги қадамлар ташланди. Қуйидаги оддий инфографикага эътибор қаратинг.

Соҳада амалга оширилаётган янгиликлар, ислоҳотлару ўзгаришлар амалда ўз ижобий ифодасини топмоқда. Яратилаётган қулайликлар шаффоф ва тушунарли бўлган яхлит тизимни яратишга қаратилган.

Фаол тадбиркорларимиз нафақат маҳаллий, балки ташқи бозорларни ҳам пухта ўрганаётгани инобатга олинса, аукцион савдоларининг электрон онлайн тизимга ўтказилиши ҳам қулайлик, ҳам камхаржлилик жиҳати билан барча манфаатдор томонларга мос келади. Бундан ташқари, республика иқтисодиётининг барча соҳаларида сўнгги 3 йилда амалга оширилган ислоҳотлар билвосита хусусийлаштириш жараёнига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Натижада янги иш ўринларини яратиш имкони вужудга келди.

Масалан, хусусий мактаблар фаолиятига кенг йўл очилиши натижасида Андижон политехника касб-ҳунар коллежи ётоқхона биноси 2 млрд. сўм инвестиция киритиш, 80 та янги ишчи ўринларини яратиш шарти билан тадбиркорга «ноль» харид қиймати билан сотилди.Мазкур бўш турган давлат мулки объектида тадбиркор томонидан хусусий мактаб ташкил этилади.

Хусусий тиббиёт муассасаларига берилаётган имтиёзлар натижасида Хоразм вилояти Гурлан туманида жойлашган давлат мулки объекти замонавий тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида инвесторга «ноль» харид қийматида берилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида 10 млрд. сўм инвестиция жалб этилади ва 50 та янги иш ўринлари яратилади.

Юқорида келтирилганлар амалга оширилаётган кўплаб ислоҳотларга бир-иккита мисол, холос.

Давлат активларини бошқариш агентлиги ташкил қилингандан сўнг ўтган қисқа вақт ичида кўплаб ишлар амалга оширилди, ютуқлар ва эришилган натижалар кўзга кўринарли. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар натижасида давлат мулки объектларини хусусий секторга сотишда бозор ислоҳотларига ўтиш таъминланди, иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш, фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш, жамият ва давлат фаолиятининг барча соҳаларини жадал ва барқарор ривожлантириш учун кўплаб амалий чоралар кўрилди.

Натижада давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида фуқаролар, тадбиркорлар, шу жумладан, инвесторлар ўртасида шаффофлик ва савдоларнинг очиқлиги таъминланди.

Жорий йилнинг I ярим йиллик якунларига кўра жами 384 та давлат активлари қуйидаги шартлар асосида хусусий мулкка сотилган:

- 15 таси тўлов қийматида (объект ва акция пакети (улуши) бўлиб, 7 тасида нархини тушириш механизими қўлланган ҳолда 23 994,0 млн. сўм тўлов қийматида 9 650,0 млн. сўм инвестиция киритиш ва 25 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан;

- 293 таси бошланғич нархи 1 сўм бўлган қийматда ўтказилган савдоларда жами 8 463,0 млн. сўм сотиб олиш тўловларини тўлаш ҳамда 201 853,0 млн. сўм инвестиция киритиш ва 3 310 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан;

- 76 таси “ноль” харид қийматида жами 146 213,0 млн. сўм ва 37 860,0 минг АҚШ доллари эквивалентида инвестиция киритиш ҳамда жами 2 786 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилган.

Шунингдек, жорий йилнинг 30 июнь ҳолатига савдода турган активлар сони жами 186 та бўлиб, шундан 26 таси тўлов қийматида, 22 таси “ноль” қийматда ҳамда 138 таси бошланғич баҳоси 1 сўм бўлган қийматдаги объектлардир (жадвал илова қилинади).

Давлат активларини хусусий тадбиркорларга сотиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида давлат активларини сотишда ўтган давр мобайнида юзага келган муаммолар бартараф этилиб, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.  

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 мартдаги «Давлат активларини сотишда ва ижарага беришда электрон савдоларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, Тошкент вилоятида давлат активларини «E-ijro auksion» электрон савдо майдончаси орқали сотиш ва ижарага бериш механизми синов тариқасида жорий этилди.

Ушбу меъёрий ҳужжат амалиётда ижобий қўлланилганини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги «Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотишнинг соддалаштирилган тартибини тадбиқ этишни назарда тутувчи эксперимент ўтказилиш белгиланди.

Экспериментнинг афзалликлари:

1) энг аввало бўш турган давлат мулки объектларини тезкор равишда (баҳолаш, баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказишга ўртача 1- 1.5 ой вақт сарфланади) савдоларга қўйиш имконини берди.

2) савдоларнинг онлайн аукцион кўринишида ўтказилиши, инсон омили бартараф этилган шаффоф савдоларни ташкил этиш имкониятини берди.

3) объектларнинг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан савдоларга қўйилиши савдоларда салоҳиятли инвесторларнинг иштирок этишини таъминлади.

4) ликвидлилиги нисбатан юқори бўлган, масалан туман (шаҳар) марказида жойлашган объектлар бўйича аукционда иштирокчиларнинг кўп ва фаол иштироки объектни юқори нархда сотилишини таъминлади.

5) тадбиркорлик субъектлари масофадан туриб аукционда иштирок этиш имконига эга бўлди, энг асосийси инвестор объектни реал баҳода, яъни аукцион давомида (талаб ва таклиф ҳамда рақобат омиллари таъсирида) белгиланган нархда сотиб олиш имконига эга бўлди.

Эксперимент тариқасида 2018 йил октябрь ойидан 2019 йил 15 июлгача бўлган даврда 711 та бўш турган давлат кўчмас мулк объектлари 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нарх бўйича электрон савдо майдончасида аукционга чиқарилиб, шундан 544 та (76 фоизи) объект 324,4 млрд. сўм инвестиция киритиш ҳамда 5 924 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан 16,8 млрд сўмга сотилди.

Шу билан бирга, маҳаллий ҳокимликлар томонидан 67 та объект камида 1 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилиши белгиланган бўлиб, шундан 44 таси 316,12 млрд. сўм инвестиция киритиш ва 6 625 та янги иш ўринлари яратиш шарти билан сотилди.

Олиб борилаётган хусусийлаштириш ишларининг шаффофлигини ошириш ҳамда ўтказилаётган савдоларда барча талабгорларнинг эркин ва тенг асосда иштирок этишини таъминлаш мақсадида, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 19 февралдаги «Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига кўра, давлат мулки объектларини (акциялардан ташқари) сотиш бўйича савдолар ҳамда давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар «E-ijro auksion» электрон савдо майдончасида амалга оширилиши белгиланди.

Хуллас, хусусийлаштиришга оид яна кўплаб қарор ва фармонлар қабул қилинган ва улар бугун самарали ишламоқда.

Агентликнинг Ахборот хизмати

Манбаа: https://davaktiv.uz/uz/yangiliklar/asset-news/4489-khususijlashtirish-zgarishlar-va-yangi-adamlar

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet