Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

     NKMK rasmi

    Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати мамлакатимиз иқтисодиётида ўзига хос ўринга эга тармоқ ҳисобланади. Шу боис ҳам кейинги йилларда бу йўналишдаги корхоналар қувватларини ошириш мақсадида минерал-хомашё базасидан фойдаланиш ва қайта ишлаш самарадорлигини кўтариш, инвестицияларни фаол жалб этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

    Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан эса бу борада янги қадам қўйилди. Кон-металлургия тармоғининг йирик корхоналари рақобатбардошлилигини ошириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш мақсадида инвестицияларни жалб этишга қўшимча шароитлар яратиш учун “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасини қайта ташкил этиш вазифалари белгиланди.

    Қарорда янги тузилмани шакллантириш учун амалга оширилиши лозим бўлган барча ташкилий ишлар кўрсатиб берилди. Унга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “йўл харитаси” тасдиқланди.

     Давлат корхонасини қайта ташкил этишдаги энг муҳим тайёргарлик жараёни бу хатлов ўтказиш эканлиги инобатга олиниб, марказий хатлов комиссияси тузилди. Унга мос тарзда таркибий бўлинмаларда 227 та ички комиссия фаолият юритди. Жорий йилнинг 1 майига қадар комбинатнинг асосий воситалари хатловдан ўтказилди.

    Давлат активларини бошқариш агентлигининг топшириғига асосан, “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонасида вилоятлардаги комиссия иши мониторингини ўтказиш мақсадида марказий штаб ташкил этилди.

    Корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш бўйича комиссиянинг комбинат тизимига кирувчи корхоналарнинг асосий воситаларини хатловдан ўтказиш ишларини жойида ўрганиб чиқиш учун режа-жадвал ишлаб чиқилди. Унга асосан, март-апрель ойларида Марказий ва Шимолий кон бошқармаларида, Зарафшон қурилиш бошқармасида, 5-кон бошқармасида, Марказий ва Жанубий кон бошқармаларига қарашли Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги корхонага тегишли асосий воситаларни хатловдан ўтказиш жараёни юзасидан ишчи комиссия фаолияти ўрганиб чиқилди. Натижада асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар тўлиқ хатловдан ўтказилгани маълум бўлди.

    Амалга оширилган барча ишлар бўйича ҳисоботлар (далолатномалар) электрон кўринишда Давлат активларини бошқариш агентлиги ва комбинат кузатув кенгашига тақдим этилди.

    Қарорга кўра, шу йилнинг 1 июлига қадар корхонаниниг мол-мулклари ва молиявий мажбуриятларини хатловдан ўтказиш ниҳоясига етказилади, ишчи комиссия томонидан янгидан ташкил этилган ташкилотлар низом жамғармаларига бериладиган ва бепул фойдаланиладиган мол-мулклар рўйхати тасдиқланади, комиссиялар томонидан ушбу мол-мулклар хатловдан ўтказилади ҳамда улардан самарали фойдаланишни кўзда тутувчи таклифлар берилади.

    Янги тузилмага ўтиш олдидан баҳолаш ишларини амалга ошириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда мустақил баҳоловчи ташкилотларни танлаб олиш кўзда тутилган ва давлат корхонаси билан биргаликда баҳолаш ишларини амалга ошириш учун техник топшириқ лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу вазифалар жорий йилнинг 1 октябрига қадар тугалланади. Шу йилнинг 10 сентябригача Давлат активларини бошқариш агентлигининг “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси акциядорлик жамия­тига айлантирилгани ҳақидаги буйруғини қабул қилиш учун барча чора-тадбирлар белгилаб олинган. Давлат корхонасининг ташкилий ҳуқуқий шакли ўзгартирилгандан сўнг бир ой муддатда янги ташкил этилган хўжалик жамия­тининг низомларини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилади. Жорий йил ноябрь ойининг биринчи ярмига қадар қайта ташкил этиш ишлари якунига етказилади.

 

Шавкат ТУРДИЕВ,

Давлат активларини бошқариш

агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий

бошқармаси бош мутахассиси.

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet