Новости
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

bayroq uzb germanБугунги кунда мамлакатимизда Германия сармояси иштирокида фаолият юритаётган корхоналар сони 160 тадан ошди. Улар иқтисодиётимиз ривожида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро товар айирбош­лаш ҳажмини ошириш ва тўғридан-тўғри инвестициялар оқимини кўпайтириш бўйича изчил иш олиб борилмоқда. Зеро, мутахассисларнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ҳам, Германияда ҳам савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш борасида катта салоҳият мавжуд.

     Икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокида бўлиб ўтган бизнес брифингда шулар ҳақида сўз юритилди.

    Тадбирда республикамиз вазирлик ва идоралари раҳбарлари томонидан молия, инвестиция, ташқи савдо, туризм, саноат, транспорт логистикаси каби соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳот, жаҳон таж­рибаси асосидаги амалиёт ва хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, янги лойиҳалар бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

     Хусусан, Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Зафар Зоҳидов янгича босқич ва ёндашув асосида ўтказилаётган хусусийлаштириш жараёни ҳақида батафсил маълумот берди. Агентликнинг давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, давлат иштирокидаги корхоналарда замонавий корпоратив бошқарув шакл ва усулларини жорий қилиш, давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятининг самарадорлиги ва шаффофлигини ҳамда давлат активларини реализация қилиш (хусусийлаштириш), ижарага беришнинг очиқ ва шаффоф механизмини таъминлаш, давлат иштирокидаги фаолият юритмаётган, паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни аниқлаш, уларни молиявий соғломлаштириш, баҳолаш фаолиятини тартибга солишдан иборат вазифалари билан таништирди. Айниқса, хусусийлаштириш усуллари, асосий тамойиллари ва бунда инвесторларга бериладиган имтиёз ва преференцияларга тўхталиб ўтди. Шу ўринда хусусийлаштирилиши белгиланган ва инвесторларга таклиф этилаётган давлат активлари ҳақида сўз юритди. Чунончи, устав жамғармасидаги давлат улушлари сотилиши мўлжалланган “Қизилқумцемент”, “Фарғонаазот”, “Каттақўрғон ёғ-мой заводи” акциядорлик жамиятлари, “Қўнғирот сода заводи”, “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи”, “Ўзбекистон меҳмонхонаси” масъулияти чекланган жамиятлари, шунингдек, устав капиталидаги давлат улушлари IPO ва SPO усулида сотилиши режалаштирилган бир қатор банклар ва корхоналар фаолияти ҳақида маълумот берди. Немис компаниялари ва инвесторларини хусусийлаштиришга оид лойиҳаларда иштирок этишга чақирди. Тақдимот якунида меҳмонлар томонидан қизиқиш билдирилиб, ўртага ташланган саволларга жавоб қайтарди.

Ойдин ЛАТИПОВА

манбаа: davaktiv.uz

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet