Конкурсы и тендеры
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

Навоий вилоят ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сонли ва 2010 йил  8 июлдаги 141-сонли қарорларига асосан қуйидаги давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул бериш бўйича танлов эълон қилади.

Танлов ўтказиш муддати биринчи танлов савдоси 2016 йил 1 март куни, агарда биринчи танлов савдосида сотилмаган тақдирда қайта танлов савдоси  4 март, 8,11,15,18,22,24 март кунлари, 5,7,19,21,26,29 апрел кунлари, 3,5,17,19,24,26 май  кунларида бўлиб ўтади.

Танлов ўтказиш жойи – Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Ҳудудий танлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги 2-қаватида.

Танловда барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари (хорижий сармоядорлар) қатнашиши мумкин.

Танловда қатнашиш учун инвестор эълон қилинган танлов ўтказилиши санасидан камида 3 кун олдин Ҳудудий танлов комиссиясига кўриб чикиш учун мухрлаб қуйилган конвертда танлов шартларига мувофиқ ўз таклифини тақдим этиши лозим.

          Танлов таклифида бизнес-режа, бажариш муддатлари кўрсатилган ҳолда инвестиция дастури (лойиха), асбоб-усукналар етказиб бериш (агар у назарда тутилган бўлса), унинг технологик параметрлари, ишлаб чиқарилаётган махсулотнинг режалаштирилаётган ассортименти ва унинг рақобатбардошлилиги, хомашё, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, мавжуд асбоб – ускуналар ва ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш тадбирлари, кутилаётган иқтисодий самара, шунингдек сотиш объектини молиявий хўжалик жихатдан соғломлаштириш ёки унинг худудидан хўжалик мақсадларида фойдаланишини тиклаш бўйича инвесторнинг бошқа мажбуриятлари ва режалари қайд этилган бўлиши керак.

          Танловда иштирок этишни истаган шахслар вилоят ҳудудий танлов комиссиясига ёки вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасига мурожаат қилишлари мумкин.

         Танлов шартлари ва қўшимча маълумотлардан хабардор бўлишлари мумкин.

         Маълумот учун манзил Навоий шаҳри П.Очилов кўчаси 24-уй вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси, телефонлар  224-73-29, 224-29-41, 224-04-61.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил  8 июлдаги  141-сонли қарорларига инвестиция киритиш мажбурияти билан бепул бериладиган объектларнинг

ТАНЛОВ    ШАРТЛАРИ

Объект номи

Жойлашган манзили

Балансда сақловчи

Инвестиция мажбуриятининг минимал микдори (млн.сўм)

Ташкил этилиши лозим бўлган янги иш ўринлари

(дона)

Инвестиция киритиш мажбуриятининг бажарилиши муддати (йил)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги   ПҚ-2200-сонли қарорига асосан

1

Фармовка цехи биноси (инв. № 24555)

Учқудуқ тумани

НКМК ДК Зарафшон қурулиш бошқармаси

100,0 млн сўм

10

1 йил

2

"Север" Овқатланиш комбинатининг нон заводи бино ва иншоотлари (Инв. № 6401170) ускуналари билан биргаликда

Учқудуқ тумани

НКМК ДК Шимолий кон бошқармаси

200,0 млн сўм

20

2 йил

3

2-сон темир бетон махсулотлари заводи бино иншоотлари (инв 6402, 6405, 6410) 

Учқудуқ тумани

НКМК ДК Зарафшон қурулиш бошқармаси

300,0 млн сўм

15

2 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 8 июлдаги 141-сонли  қарорига  асосан

1

“Арматура цехи” биноси

Учқудуқ тумани

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармаси

300,0 млн сўм

20

1 йил

2

“Фармовка цехи” биноси

Учқудуқ тумани

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармаси

250,0 млн сўм

15

1 йил

3

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармаси балансида бўлган Спорт зал биносини

Учқудуқ тумани

НКМК Зарафшон қурилиш бошқармаси

100,0 млн сўм

10

1 йил

                 

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet