Ранее приватизированные бездействующие объекты
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги “Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2796-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида, вилоятда идоралараро комиссия тузилди.

     Мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган “йўл харитаси”га асосан ўтказилган хатлов жараёнида вилоятда аввал хусусийлаштирилган жами 1386 та корхона ва объектлар ўрганилиб, улардан 129 таси бугунги кунда бўш турган ва (ёки) бўш ишлаб чиқариш майдонларига эга бўлган ҳамда кам қувват билан фаолият юритаётган корхона ва объектлар эканлиги аниқланди.

      Бу объектларнинг ҳар бири атрофлича таҳлил қилиниб, келгусида улар негизида самарали ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида 102 та корхона ва объектлар бўйича инвестиция лойиҳалари ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди.

             Ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари асосида 2017-2018 йилларда жами 255,6 млрд.сўм инвестиция, шундан 75,2 млрд.сўми лойиҳа ташаббускорлари томонидан, 4,1 млрд.сўми ҳорижий инвесторлар томонидан, 175,7 млрд.сўми эса банк кредити маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши натижасида 1830 та янги иш ўринлари яратилиши ва 156,7 млрд.сўмдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилиши (ишлар амалга оширилиши, хизматлар кўрсатилиши) режалаштирилган.

           Вилоят Рақобат бошқармаси томонидан инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатилган бўлиб, маҳаллий ҳокимликлар, мутасадди идора ва ташкилотлар ҳамда тижорат банклари билан ҳамкорликда бу борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш, уларни керакли кредит маблағлари билан молиялаштириш, лойиҳа ташаббускорларига бизнес режаларни ишлаб чиқиш жараёнида яқиндан кўмак бериш, тадбиркорларнинг иқтисодиёт соҳасидаги саводхонлигини янада ошириш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этиш каби чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

            2017 йил 1 ноябр ҳолатига инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилган корхона ва объектлар томонидан жами 130,2 млрд.сўм инвестиция жалб қилинган бўлса, шундан 98,6 млрд.сўми банк кредит маблағларига тўғри келмоқда. Шунингдек, лойиҳа ташаббускорлари томонидан 1,7 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши (хизматлар кўрсатилиши)га эришилди.

          Бугунги кунда 31 талойиҳа амалга оширилиши натижасида 300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Фойдаланишга топширилган лойиҳалардан Навоий шаҳрида “Зарафшон овози” МЧЖ томонидан собиқ қурилиши тугалланмаган металлоконструкциялар заводининг 2-қисми негизида турли хилдаги сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этилиши, Кармана туманида фуқаро А.Қодиров томонидан собиқ “Маданий ва хўжалик моллари дўкони” негизида умумий овқатланиш фаолиятини йўлга қўйилиши ва Хатирчи туманида “NAVOIY FOOD INVEST” МЧЖ томонидан собиқ “8-Март” фабрикаси негизида янгидан замон талабларига мос тайёр трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилишини мисол тариқасида айтиб ўтиш мумкин.

ЭРИШИЛГАН ИЖОБИЙ НАТИЖАЛАР СУРЪАТЛАРИ

  “Зарафшон овози” МЧЖ томонидан собиқ қурилиши тугалланмаган металлоконструкциялар заводининг 2-қисми

Лойиҳадан олдинги ҳолат

 Лойиҳа амалга оширилгандан кейинги ҳолат

 20170912 120307  20170912 121716
 20170912 115152  20170912 120240
20170912 121551 20170912 120833
20170912 120314 20170912 120957
20170912 121657 20170912 121007
20170912 120421 20170912 120507

“Navoiy Hamkor Qurilish Servis” МЧЖ томонидан сотиб олинган “579-сонли хужаликлараро кўчма механизациялашган колонна” ва савдо тайёрлов базасига қарашли бўлган бино-иншоотлар .

Лойиҳадан олдинги ҳолат

 Лойиҳа амалга оширилгандан кейинги ҳолат

 20170822 113311  20170822 113108
 20170822 113320  20170822 113124
20170822 113206 20170822 113155
20170822 113235 20170822 113515

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet