Потребителям
Послать заявку

logo RU

investoram
 
Инвесторам
 
 
predprinimatelyam
 
Предпринимателям
 
 
AUKSION ru
 
 
Аукцион
 
 

 

Ҳурматли истеъмолчилар!

Агар, давлат мулкини бошқариш, хусусийлаштириш, инвестиция мажбуриятлари эвазига ноль харид қийматида бериш, давлат объектларидан ижара асосида фойдаланиш, нохалол рақобат мухитини юзага келиши, монополияга қарши сиёсатда, коммунал хўжалиги сохасида, акциядор ва истеъмолчи сифатида ҳуқуқларни бузилиши, товарлар харид қилинганда, хизматлардан фойдаланилганда, ҳақ-ҳуқуқлар ишлаб чиқарувчи, ижрочи ва сотувчи томонидан поймол этилиши, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишда реклама-маркетинг сохасида муаммолар юзага келган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг (436)224-77-41 телефон рақамли “Ишонч телефони”га дам олиш ва байрам кунларидан ташқари соат 9-00 дан 13-00 гача, 14-00 дан 18-00 гача мурожаат қилишингиз мумкин.

 

 

 ИСТЕЪМОЛЧИГА ЭСЛАТМА!

Давлат истеъмолчиларнинг товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш чоғидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари.

Нуқсонли товар сотилган истеъмолчи, ўз хоҳишига кўра:

  • товарни айни шундай маркали мақбул сифатли товарга алмаштириш;
  • товарни бошқа маркали шундай товарга алмаштириб, нархлар ўртасидаги фарқни қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш;
  • харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш;
  • шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.

Бунда нуқсонлар, товарнинг кафолат муддати ёки яроқлилик муддати мобайнида, кафолат муддати ва яроқлилик муддати белгиланмаган товарлар бўйича олти ой мобайнида аниқланган бўлса, истеъмолчи мазкур ҳуқуқларини рўёбга чиқариши мумкин.

Истеъмолчининг талаблари у касса ёки товар чекини, кафолат муддати белгиланган товарлар бўйича эса, тегишлича расмийлаштирилган техник паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатни тақдим этган тақдирда кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 13-моддаси

Нуқсонли товарни алмаштириб бериш тартиби.

Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуниининг 14-моддаси

Истеъмолчининг мақбул сифатли товарни алмаштириб олиш ҳуқуқи.

Истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан ўн кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Озиқ-овқат товарларига нисбатан 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади.

Товарларни алмаштириб олиш тартиби ва алмаштириб берилмайдиган товарлар рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон Қарори билан тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуниининг 18-моддаси

***

Сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини 
ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуниининг 21-моддаси

***

Агар сизнинг ҳуқуқларингиз савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан бузилган тақдирда бевосита Ўзбекистон Республикаси давлат рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси - 24 уй 
телефон: (436) 224-77-41

 

 

  Полезные ресурсы

gov uz1
 
 
 
 
 
navoi hok1
 
 
 
 

 

press1
 
 
 
 
 
gkk1
 
 
 
 

 

uzse uz
 
 
 
 
 
deponet